Россия бугун Беларусь терма жамоаси билан ўйнайди

Бу ҳафтада дунёнинг бир қатор терма жамоалари "Дэвис кубоги"нинг плей-офф баҳсларида ўзаро рақобатлашади.

Бугун мазкур мусобақанинг Европа/Африка минтақасининг I гуруҳидан жой олган Россия ва Беларусь терма жамоалари плей-офф босқичида куч синашади.

Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Учрашувнинг илк баҳсида россиялик Карен Хачанов беларуслик Егор Герасимов тўқнаш келади. Бу учрашув якунлангач кортга Даниил Медведев(Россия) - Илья Ивашка (Беларусь) чиқади.