
Россия кубоги. Шомуродов жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби қуйи лига вакили - "Сизран 2003" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Сизрандаги "Кристалл" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Эътиборлиси, донликларнинг дастлабки голига айнан Шомуродов муаллифлик қилди. Бу унинг жорий мавсумдаги биринчи голи бўлди.
- Россия Кубоги
- 1/16 финал
Сызрань-2003

0
:
4
26/09/2018, 19:00
Ростов
- Элдор Шомуродов 21'
- Антон Салетрос 31'
- Видар Эрн Кьяртанссон 64', 69'
Фикрлар