Россия Кубоги. Йўлдошев майдонга тушган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди, Эркинов захирада қолдирилди

Россия Кубоги 1-тур учрашувларига старт берилди. Биз учун аҳамиятлиси, бугун легионерларимиз ҳаракат қилаётган жамоалар ўз ўйинини ўтказди.

Хусусан, Ҳожимат Эркиновнинг "Торпедо"си "пойтахт дербиси"да ЦСКАни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Вакилимиз баҳсни захира ўриндиғида бошлади ва майдонга туширилмади.

Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйнаётган "Нижний Новгород" клуби эса, Москванинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"ни қабул қилди. Ўйин майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Йўлдошев 69 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!