Россия майдонларида порлаётган ҳужумчимиз терма жамоа йиғинига қўшилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яман ва Сингапурга қарши учрашувларга тайёргарлик кўрмоқда.

Бугундан машғулотларга Россия чемпионати тўпурари Элдор Шомуродов ҳам қўшилди. Шунингдек, Икром Алибоев ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Яман билан Тошкентда куч синашамиз. 15 октябрда эса сафарда Сингапурга қарши майдонга тушамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!