Россия ўз майдонида Швецияга ютқазиб қўйди (видео)

Россия терма жамоаси бугун ўз майдонида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Москвадаги “Веб Арена” ўйингоҳида кечган қизиқарли беллашув кутилмаганда 1:2 ҳисобида мезбонларнинг мағлубияти билан якунланди. Швецияликлар сафида голларни Александер Исак (21') ва Маттиас Юханссон (73') киритди. Русларнинг ягона жавоб тўпини 90-дақиқада Александр Соболев киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)