Россия Премьер-лигасида чемпионлик масаласи муддатидан аввал ҳал бўлди

"Зенит" кетма-кет бешинчи марта Россия чемпионлигини қўлга киритди. Санкт-Петербург клуби Россия Премьер-лигасининг 26-турида ўз майдонида "Спартак"ни мағлуб этди (3:2) ва чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштирди.

«Зенит» 64 очко жамғариб, чемпионат тугашига 4 тур қолганида таъқибчиларига етиб олиш имкониятини қолдирмади. Питерликлардан кейинги ўринларда ЦСКА (51), “Ростов” (50) ва “Спартак” (49) бормоқда.

Таъкидлаш керакки, Санкт-Петербург клуби кетма-кет бешинчи чемпионликни қўлга киритди. (2018/19, 2019/20, 2020/21, 2021/22, 2022/23) Эътиборлиси, ушбу чемпионликларнинг барчаси мураббий Сергей Семак қўл остида қўлга киритилган.

Бу борада фақат "Спартак" клуби узоқроқ ғалабалар сериясига эга. Москваликлар 1996 йилдан 2001 йилгача кетма-кет 6 марта чемпионлик унвонини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!