Россия премьер-лигасида илк бор VAR ишлади
Кеча Россия премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Рубин" учрашувида видеоассистент рефери (VAR) тизими илк бор қўлланилди. Бу ҳақда рус нашрлари хабар тарқатмоқда.
Бироқ, VAR тизими офлайн, яъни тест режимида ишлаган. Таъкидлаш керакки, бунгача РПЛнинг ҳеч бир ўйинида ушбу тизимдан фойдаланилмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Россияда VAR’дан фақатгина мамлакат кубоги ярим финал учрашувлари ҳамда премьер-лигага ўтиш ўйинларида фойдаланилган эди.
Фикрлар