Россия терма жамоаси чиндан ҳам ОФКга ўтадими? Бородюк SPORTS.UZ сайтига берган интервьюсида нима деганди?
Маълумки, охирги пайтларда Россия футболининг ОФКга ўтиши мумкинлиги хусусида кўп гапириляпти. Бундай вариант эҳтимоли ҳақиқатан мавжудми ёки бари сафсатами?
Россиялик футбол мутахассисларининг бу масаладаги турли туман фикрларини ўқиётган бўлсангиз керак.
Яқинда Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев россиялик мутахассислардан бири Александр Бородюк билан суҳбатлашган чоғида унинг Россия футболининг Осиё футбол Конфедерацияси таркибига ўтиш эҳтимолига муносабати қандайлиги билан қизиқиб кўрганди.
“Буларнинг бари миш-мишлар холос. Изоҳлайдиган бирор нарса йўқ. Ҳаммаси миш-миш. Бу борада масалани изоҳлаш ниятида эмасман”, - деганди Бородюк.
Биз бу борадаги воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар