Россия терма жамоаси етакчиларидан бири ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Александр Кокорин кеча “РБ Лейпциг”га (1:1) қарши бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичида жароҳат олди.
24 ёшли россиялик футболчи учрашув бошидаёқ жароҳат олди. Маълум бўлишича Кокорин ўнг оёқ тиззасидан ўта жиддий жароҳат олган. Футболчи учун катта эҳтимол билан мавсум ўз ниҳоясига етди. Бироқ, Россия терма жамоаси етакчиларидан бири ўз ватанида ўтадиган мундиални ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 шу йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар