Россия терма жамоаси ҳимоячиси АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Ньюкасл" клуби раҳбарияти ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандеснинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда “қарғалар” Россия терма жамоаси ҳимоячиси учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Фернандес ЦСКА сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фернандес учун шунингдек "Зенит", "Интер", "Рома", "Валенсия" ҳамда "Атлетико" жамоаларидан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!