Россия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга "Атлетико" ҳам қўшилди

  • 21 май, 2019, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Маълумотларга қараганда 28 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Атлетико" Мадриддан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Матрасчилар” унинг учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Ўз навбатида агар москваликлар мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмаса Фернандесни сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Фернандес учун шунингдек "Барселона", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси" ва "Зенит" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!