Россия терма жамоаси Қоҳирада Мисрга мағлуб бўлди
Россия ва Миср терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Қоҳира шаҳридаги “Каир Интернейшнл” стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Уchrashuvdagi yagona gol 65-дақиқада Мустафа Абдельрауф томонидан киритилди.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси ФИФА рейтингида 36-ўринни эгаллаб турибди. Миср эса 29-поғонадан жой олган.
Валерий Карпин шогирдлари 5 июнь куни Буркина-Фасо, 9 июнь куни эса Тринидад ва Тобаго терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар