Россия терма жамоаси собиқ футболчиси: Майдонга ичиб тушардим
Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Алексей Смертин ҳар бир ўйинга вино ичиб тушишга одатланиб қолганини айтди.
“Мен ҳар бир ўйиндан олдин 2 бакал вино ичишга ўрганиб қолгандим. Бу нормал ҳолат. Чунки, бу ҳазм қилиш фаолиятига ижобий таъсир қилади. Умуман олганда у жуда мазали”, - дейди Смертин.
Маълумот учун, Алексей Смертин фаолияти давомида "Динамо" Барнаул, "Заря", "Уралан", "Локомотив", "Бордо", "Челси", "Портсмут", "Чарльтон", "Динамо" Москва ҳамда "Фулхэм" клубларидан тўп сурган.
Фикрлар