Россия терма жамоасининг ўртоқлик учрашуви бекор бўлди

Босния футбол иттифоқи миллий терма жамоасининг Россия билан ўтказадиган ўртоқлик ўйини бекор қилинганини маълум қилди.

Босния футбол федерацияси президенти Вико Желкович ўйин номаълум муддатга қолдирилганини айтди.

Россия – Босния учрашуви 19 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ бир қатор босниялик футболчилар Россия терма жамоаси билан ўйинга қаршилик кўрсатишди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг феврал ойи охирида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) Россия терма жамоаси ва футбол клубларини ташкилотлар қошидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштиришга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари 20 ноябрь куни Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида миш-мишлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!