Россия терма жамоасининг янги сардори ким бўлади?
Ads

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов яқинлашиб келаётган Туркия ва Чехияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун терма жамоанинг янги сардорини эълон қилди.

55 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра сардорлик боғичи энди Артём Дзюбага берилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоасининг амалдаги сардори ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев ҳисобланади. Бироқ, тажрибали посбон Черчесов билан келишган ҳолда ушбу ўйинларга жалб этилмади.