Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Францияга яқинлашиб олди
Ads

Кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан сўнг УЕФА коэффициентлар жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган Россия ўзидан бир поғона юқорида бораётган Франция билан ўртадаги фарқни камайтиришга эришди.

Таъкидлаш лозимки, Москванинг "Спартак" клуби кеча ўз майдонида "Марибор" (1:1) билан дуранг қайд этган бўлса, "РБ Лейпциг"ни қабул қилган "Монако" якунда 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, Россия айни дамда 48,182 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, 5-ўринда бораётган Франция ҳисобида 51,081 очко мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Франциянинг яна бир жамоаси ПСЖ ўз майдонида "Селтик"ни қабул қилса, Москванинг ЦСКА клуби "Бенфика"га қарши ўйин ўтказади.