Россияга 11:0 ҳисобида мағлуб бўлган терма реванш кайфиятида!

Кеча Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доираси Брунейни 11:0 ҳисобида таслим этди. 

Бруней футбол ассоциацияси мусобақлар бўлими бошлиғи Эммиелия Картиен Россия терма жамоаси билан яна бир маротаба ўртоқлик учрашуви ўтказиш ниятида. Бироқ бу сафар улар ўз майдонида баҳс ўтказилишини истаяпти. 

- Жамоамиз мағлуб бўлди, аммо кучли рақибга қарши ўйнаб, тажриба тўплашга муваффақ бўлдик. Ҳаммаси ажойиб тарзда ўтди. Жавоб ўйини бўлиши мумкинми? Бу ҳақда ҳали гаплашмадик. Бироқ бу жуда яхши ғоя. 

Маълумот учун, Бруней Осиёда жойлашган давлат ҳисобланади. Ушбу мамлакат миллий терма жамоаси FIFA рейтингида 184-ўринни банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!