Россиялик бизнесмен Чарльз Оливейра билан бирга машғулот ўтказиш учун салкам 100 минг доллар тўлади
Россиялик тадбиркор Роман Шпигель Projeto Neymar Jr институти томонидан ташкил этилган хайрия аукционида UFC’нинг енгил ваз тоифасида (70 кг гача) собиқ чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейра билан тўлақонли машғулот ўтказиш имконияти учун 95 минг доллар тўлади. Бу ҳақда MMA Fighting портали хабар берди.
Энди россиялик бизнесмен Чарльз Оливейра билан жангчининг ўзига тегишли Chute Boxe спорт залида машғулот ўтказиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у Чарльзнинг жамоаси билан навбатдаги жанги бўладиган жойга бирга уча олади.
Аввалроқ Махачев Оливейрани Доғистондаги йиғинига таклиф қилганди.
Фикрлар