Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Россиялик эксперт Ўзбекистон Қирғиз Республикасига мағлуб бўлишини таъкидлади ва сабабларни ҳам келтирди

"Шимолий Корея билан ўйинда ҳаммаси ойдинлашди"

Россиялик футбол эксперти, журналист Евгений Михайлов Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. Биласиз, беллашув 10 сентябрь куни Бишкекда ЖЧ саралаши Осиё минтақаси 2-тури доирасида ўтказилади. 

Михайловнинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятга учрайди. У вакилларимизни ёрқин ўйнамаётгани ва майдон марказида муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади. 

"Шимолий Корея билан ўйинда ҳаммаси ойдинлашди. Ўзбекистонлик футболчилар майдон марказида муаммоларга дуч келяпти. Жамоа ярим ҳимояда тўпни кўп ушлаб тура олмаяпти ва ҳужум бошлашда муаммолар бор. Улар фақат қанотлар орқали тўп тепишади. Ўзбекистонлик футболчилар учун ҳар бир қарши ҳужум ўта хавфли ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмон. 

Қирғиз Республикаси термаси жуда ҳаракатчан. Футболчилар тезкор ва қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишади. Агар Ўзбекистон жисмоний ҳолатини яхшилай олмаса, Қирғизистон ғалаба қозониши мумкин. 

Бироқ кўплаб ўзбек футболчилари термага кеч қўшилишган. Шунинг учун, жамоавийлик ва жисмоний тайёргарлик бироз ёмон. Агар иккинчи беллашувда ҳам ўзбеклар ишончсиз ўйин кўрсатса, муаммолар ҳақида ўйлаб кўришса арзийди",
- деди мутахассис. 

 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ