Россиялик футболчи

"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головинга шу ёз "Барселона" ва ПСЖдан таклифлар бўлган. Бу ҳақда россиялик футболчининг агенти маълум қилди.

“Агар Головинга бўлган қизиқишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ёзда биз "Барселона" ва "ПСЖ" билан музокара олиб бордик. Аммо улар суст бўлди. Саша ҳозирча "Монако"да, аммо яхши таклиф бўлса, ким билади, бу қандай якунланади... Головин фақат Европани ўйлайди, деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Айни пайтда Россияга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. У Европада яхши ўйнаб кетади”, - деди агент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)