Россиялик футболчи МЛС чемпионатига тез мослашди
Россия миллий терма жамоаси футболчиси Алексей Миранчук илк бор ўз жамоаси "Атланта"нинг сафида асосий таркибда майдонга тушди. У чемпионатнинг навбатдаги тури доирасида "Шарлотта"га қарши ўйинда илк дақиқалардан майдонда ҳаракатланди. Илк турда эса, "Лос-Анжелес Гелакси"га қарши беллашувда захирадан ўйинга қўшилган эди.
Ярим ҳимоячиси МЛСдаги дебют мавсумида ҳозирча яхши иштирок этмоқда.
"Шарлотта" қарши баҳснинг охирида алмаштирилган Миранчук дарвозага 1 та зарба йўллашга улгурди. Аммо бироз ноаниқ чиқди. Лекин нақд 82,3% аниқ узатмага эга бўлди(51 та пасидан 42 таси аниқ чиқди) .
Фикрлар