Россиялик футболчининг АПЛ клубига трансфери барбод бўлди. Сабаби...

“Монако” клуби ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин жорий қишки трансферлар ойнасида “Ньюкасл”га кўчиб ўтиши мумкин эди.

“Чемпионат” нашри хабарига кўра, АПЛ клуби январь ойида Головин учун “Монако”га 40 миллион евро таклиф қилган. Клуб раҳбарияти эса 26 ёшли россиялик футболчини бу нархга сотишдан бош тортган.

Маълумот учун, “Монако” 2021/22 йилги мавсумни Франция чемпионатида 3-ўринда якунлади ва янги мавсумда Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Головин эса "Монако" сафида барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қила олди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Головиннинг айни дамдаги нархи 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!