Россиялик жангчи нега UFC дан кета олмаслигини айтди

  • 3 октябрь, 17:53
  • 0
  • MMA

UFCнинг 45 ёшли оғир вазндаги фахрийси Алексей Олейник нима учун спортни тарк этишни истамаслигини айтди. Россиялик жангчи бунинг сабаби UFCдаги яхши тўловларда эканлигини тан олди.

“Мен аралаш жангларда яхши пул топадиган даражага етдим. Агар мен урушмасам, уларни ололмайман. Бу пулларга узоқ вақт жуда яхши яшашингиз мумкин.

Менинг бизнесим ёки бошқа даромад манбаим йўқ. Бутун умрим давомида мен фақат машқ қилдим, жанг қилдим, катта оилам бор. Жанг санъати бўйича билимим – менинг энг катта бойлигим”, - деди Олейник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!