Россиялик машҳур ҳужумчи фаолиятини Туркияда давом эттиради
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Артём Дзюба янги мавсумни "Фенербахче"да бошлайди.
“Артём ва “Фенербахче” ушбу трансферни қишдаёқ муҳокама қилишган. У янги жамоасида йилига 2,5 миллион евро маош ва шахсий ҳамда жамоавий ютуқлар учун қўшимча бонуслар, шунингдек, эркин агент сифатида имзоланган шартнома учун яна алоҳида бонус олади.
Томонлар шартноманинг якуний вариантини муҳокама қилишмоқда ва бу келишув имзолашга жуда яқин”, — деди вазиятдан хабардор Матч ТВ манбаси.
Маълумот учун, 33 ёшли россиялик футболчи ўтган мавсум “Зенит” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди.
Фикрлар