Россиялик мутахассис: "Мухлисларда Ўзбекистон - Россия учрашувга катта қизиқиш йўқ"

Россия ёшлар терма жамоасининг собиқ устози Дмитрий Хомуха терма жамоанинг бўлажак ўртоқлик ўйинлари ҳақида гапирди.

“Россия терма жамоасининг Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйинларига мухлисларда катта қизиқиш йўқ. Шунингдек, ўзим ҳам унчалик кутмаяпман. Агар имконият пайдо бўлса, албатта, жамоамизнинг ўйинларини кузатаман”, - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Валерий Карпин шогирдлари 17 ва 20 ноябрь кунлари Душанбе ва Тошкентда ўртоқлик учраувлари ўтказишади. Ўйинларга ФИФА томонидан рухсат берилган, шунинг учун Россия рейтинг учун очко олиш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
11/11/2022 19:23
Rashit it qottillar