Россиялик қизлар жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида хоккей бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида “А” гуруҳидан жой олган Россия ёшлар терма жамоаси Канадани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида америкаликлар швециялик тенгдошларини 2:1 ҳисобида енгди.

Чемпионатнинг “В” гуруҳида ўйнаётган Чехия ва Швейцария термалари ўртасидаги баҳс 4:3 ҳисобида якунланган бўлса, Финляндия ҳамда Германия учрашувида 4:1 ҳисоби қайд этилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!