Ростин Гриффитс:
Ads

"Пахтакор" жамоасининг янги ўйинчиси Ростин Гриффитс матбуот анжуманида "Пахтакор"га ўтиши хусусида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- "Пахтакор"га ўтишни ортга ташланган қадам дея олмайман. Доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйган клубга ўтиш мен учун албатта ўзига хос чақирув бўлади.

Аввал тез-тез жамоаларни алмаштирганман. Ҳамиша ўсишга интилганман. Шу сабабли кучлироқ жамоага ўтиш имкони бўлганда бундан фойдаланганман.

"Пахтакор"ни танлашимга сабаб, клубнинг яхши лойиҳага эга экани. Қолаверса, Шота Арвеладзе билан гаплашдим ва у мени жамоада кўрмоқчи эканини таъкидлади, клуб ҳақида айтиб берди. Шу боис Ўзбекистонга келдим.

Хитойда бир неча бор ўзбек футболчиларига қарши ўйнаганман. Улар жисмонан ва техник тарафдан илиқ таассурот қолдиришган, - дейди футболчи.

Минбар

Барча блоглар