Россиянинг "Ростов" клуби клуб йиллик абонементларини харид қилган мухлислар стадиондан туриб ўйинни кузатиши мумкинлигини эълон қилди. Бунда абонемент эгаларига қуйидаги талаблар қўйилган:

1) Стадионга киришда мухлислар тиббий ниқоб ва қўлқопларда бўлишлари шарт;

2) Санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда масофа сақлаш ҳамда тартибни сақловчилар кўрсатмаларига амал қилиш;

Истисно: 14 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлган абонемент эгалари майдонга кира олмайди.

Эслатма: Абонементлар сотувда бўлмайди. Ушбу эълон фақат йил бошида йиллик билетларни харид қилган ишқибозлар учун амал қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)