"Ростов" марказий осиёлик легионери билан шартномани узайтирмоқчи. У Шомуродовми ёки Зайнутдинов?

"Ростов" клуби вакиллари жамоанинг қозоғистонлик легионери Бахтиёр Зайнутдинов билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

"Спорт-Экспресс" нашри тарқатган хабарга кўра, ростовликлар амалдаги шартномаси жорий йил охирида якунланадиган 22 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган. Томонлар узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштиришмоқда.

Бахтиёр Зайнутдинов жорий мавсум “Ростов” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

"Ростов" намерен подписать новый контракт с Зайнутдиновым

Айтиш керакки, "Ростов"да Зайнутдиновдан ташқари яна бир марказий осиёлик легионер - ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
21/04/2020 22:06
Хурматли сайт мутасаддилари илтимос ўта аниқ маьлумотларни бош мавзу қилиб бўрттирмасангиз! Шомуродов қишда шартномасини узайттирганди енди узайттирмоқи бўлгани Зайнутдинов еканлиги аниқку бир нарсани доим ёдингизда сақлангки бу сайтни фақат футбол ва спортга қизиқувчилар кузатиб боради бундай инсонларга еса бундай оддий кўпирттиришлар бачкана ва ўта хунук кўринади, тўғри хабарни қизиқ кўринишига ёрдам беради лекин бундай оддий маьлумотлар емас, яна бир холат машхур жамоалар ва спортчиларнинг юуртимиздаги жамоалар ва спортчилар билан номи ўхшаш бўлса ўхшаш жойини бўрттириб мавзу қилиш бу ўта хунук холат ва спортчиларимизнинг обрўсига мухлисларнинг салбий фикри уйғонишига олиб келади илтимос фикримни тўғри қабул қилиб инобатга олинг ишларизга омад.