"Ростов" премьер-лига клубига қарши 18 ёшгача бўлган болалар жамоасини майдонга тушириши мумкин

Карантинга олинган "Ростов" эртага РПЛнинг 23-тури доирасидан ўрин олган "Сочи"га қарши ўйин режаси устида бош қотирмоқда.

"Спорт-Экспресс" нашри тарқатган хабарга кўра, ростовликлар ўз академияларининг 18 ёшгача бўлган тарбияланувчиларидан иборат жамоани “Сочи”га қарши ўйинга қўйиши мумкин. Аммо, “Ростов” биринчи навбатда Россия футбол иттифоқидан ушбу ўйинни кейинроққа қолдириб беришни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” айни дамда РПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда, “Сочи” эса 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!