"Ростов" сафарда "Локомотив" устидан зафар қучди (видео)

Россия премьер-лигасининг 10-турида “Локомотив” ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилди.

Москвадаги ўйин 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлди. “Ростов”га ғалаба келтирган голлар Гйрано Керк (31' автогол) ва Дмитрий Полоз (89') ҳисобига ёзилган бўлса, “Локомотив”нинг ягона голини Константин Марадишвили (9') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!