“Ростов” Шомуродов ўрнига Бухорода туғилган ҳужумчини олади

“Ростов” раҳбарияти “Женоа”нинг Элдор Шомуродов бўйича таклифини қабул қиладиган бўлса, ростовликлар асосий ҳужумчисининг ўрнига “Тамбов” ҳужумчиси Владимир Обуховни олиб келишни режалаштирмоқда.

“Тамбов” спорт директори Павел Худяков жамоа футболчисига “Ростов” томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.

- “Ростов” билан мулоқот қиляпмиз. Ҳозирча аниқ бир маълумот беришга эрта. Агар уларнинг таклифи бизни қониқтирса, бу трансферни амалга оширамиз. Агар маъқул келмаса, ҳаммаси шу ҳолида қолади. Обухов бизнинг асосий ҳужумчимиз. Айни пайтда унинг ўрнига бошқасини қаердан топамиз?, - деди Худяков.

5d6d6f51370f2ce26a8b4583

Россия чемпионатининг юқори дивизиони вакили “Тамбов” жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнаётган Владимир Обуховнинг асли ўзбекистонлик эканини кўпчилик билмайди.

У 1992 йилнинг 8 февралида Бухоро шаҳрида туғилган. Володя саккиз ёшга тўлгунича Бухорода яшаган. Кейинчалик оиласи билан Россиянинг Нижний Тагил шаҳрига кўчиб кетади. У ерда маҳаллий “Уралец” спорт мактабида футбол билан шуғуллана бошлайди. Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган мураббийлар 2003 йилда Володяни Москвага “Локомотив” жамоасига кўрикка жўнатади. Тақдир тақозоси билан ёш истеъдод эгаси пойтахтда “Спартак” клубининг футбол мактабидан қўним топади.

Беш йилдан сўнг, “Спартак” уни Россия чемпионатида рўйхатдан ўтказади ва 2008 йилнинг 15 ноябрида Обухов ўринбосарлар ўртасидаги учрашувда “Луч-Энергия”га қарши баҳсда дебютини нишонлайди.

2011 йилга келиб, Владимир Элдор Шомуродовнинг ҳозирги устози Валерий Карпин томонидан “Спартак”нинг асосий таркиби машғулотларига жалб этилади. Ҳатто, 2012 йилнинг бошида “Спартак” таркибида Бирлишган Араб Амирликларида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинига боради. Ўшанда собиқ ҳамюртимиз ўртоқлик учрашувида Харьковнинг “Металлист” жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди. Бу “спартакчилар”нинг 2012 йилдаги илк голи сифатида тарихда қолди.

Ўша йилнинг баҳорида “Сибирь” клуби ёш ҳужумчини ижарага олиш мақсадида москваликларга мурожаат қилади. Бироқ, “Спартак” бош мураббийи уни қўйиб юборишни истамайди. Тез орада Обухов премьер-лигада ҳам дебют қилади. У 15 апрель куни “Рубин”га қарши ўтказилган учрашувнинг 85-дақиқасида россияликларнинг юлдуз ҳужумчиси Артём Дзюба ўрнига майдонга туширилади.

1417157421_b_vladimir-obukhov-vykhodil-na-zameny-vmesto-artjoma-dzjuby_1

Кейинчалик Владимир Обухов  “Торпедо”, “Спартак-2”, “Кубань”, “Сочи”да ўйнади. 2019 йилдан буён “Тамбов”да тўп сураётган ҳужумчи бу жамоа билан 2021 йилнинг ёзигача шартнома тузган.

Шомуродовнинг нархи қанча? “Ростов” “Женоа”нинг 8 миллионини менсимади ёхуд Элдорга Европадан яна учта таклиф бор

"Женоа" Элдор Шомуродовни оляпти

Канчельскис Шомуродовга Европа футболида ўйнаш усулини ўргатди. Элдорни Роналду билан рақобат кутмоқда

Шомуродов трансфери бўйича тезкор маълумот. “Ростов” Элдорни қўйиб юбормаяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FANAT-MYU
30/09/2020 12:22
Yahshi uni ham termaga jalb qilish kerak ahir O‘zbekistonda besh yildan ko‘p yashagan ekan O‘zbekistonga taklif qilish kerak pasport berish kerak keyin ana sizga termamizda hujum chizig‘ida raqobat paydo bo‘ladi