"Ростов"нинг 6 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкин

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Ростов" клубининг 6 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик журналист Нобель Арустамян ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Роман Еременко, Деннис Хажикадунич, Хорен Байрамян, Матиас Норманн, Ивелин Попов ва Арсений Логашовда Covid-19 бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Энди “Ростов”нинг барча футболчилари ва мураббийлар штаби тез орада тўлиқ карантинга олиниши кутилмоқда. Шунинг учун, 19 июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Сочи" - "Ростов" учрашуви қолдирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!