
"Ростов"нинг "Ротор"га қарши ўйини бекор қилинди
Россия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Ростов" — "Ротор" ўйини бўлиб ўтмайдиган бўлди. Волгоградликлар сафида коронавирусга чалинганлар сони ортгани туфайли клуб Ростовга бора олмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, 7-турдан ўрин олган "Ротор" — "Краснодар" баҳси ҳам айни шу сабаб билан бўлиб ўтмаган, якунда Александр Хацкевич жамоасига техник мағлубият ёзилган эди.
Фикрлар