"Ротор" бош мураббийи: "Андижон" бизга нисбатан анча мазмунли ўйнади"

“Андижон” жамоаси бугун “Ротор” клубига қарши назорат учрашувини ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этгани ҳақида хабар бергандик.

Беллашувдан кейин “Ротор” клуби бош мураббийи Артём Куликов “Андижон” матбуот хизматига беллашув тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

"Очиғи, рақиб жамоанинг кўрсатган ўйини менга ёқди. Бизнинг футболчилардан кўра, “Андижон” ўйинчилари анча мазмунли ҳаракат қилишди. Учрашув охирларида омадимиз чопиб ҳисобни тенглаштириб олдик. Андижонликларга Суперлига йўлида омад тилайман. Бу жамоа ушбу таркиби билан бемалол катта мақсадлар учун кураша олади", - дея ўз муносабатини айтди, Артём Анатольевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sobitov Akramxon
16/02/2022 20:05
Vodiy kulublariga va Andijonga omad navbahor muxlisi