Роузи ММА даги муваффақият сирини очди
Аёллар ўртасида ММА тарихидаги машҳур юлдуз, ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ронда Роузи ўзининг жанговар карерасида қандай қилиб муваффақиятга эришганини тушунтириб берди.
"Кўп одамлар ўзларига ҳаддан ортиқ ғамхўрлик қилади ва оёқларини дадил олдинга босиб, ҳаркат қилмайдилар. Агар улар борини мақсад сари ташлаганида, аллақачон кўп нарсаларни уддалаган бўларди. Менинг муваффақиятим ҳам шунда, бир вақтлар муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қурбон қилишга тайёр эдим, устун ёки ожизлигимдан қатъий назар, ҳаракатдан тўхтамасдим", - дейди Роузи ММА Fighting га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Роузи(12-2) сўнгги жангини 2016 йилнинг декабрида ўтказиб, Аманда Нунес(23-5)га техник нокаут билан ютқазганди.
Фикрлар