Рой Кин: “Гвардиоланинг асосий етакчиси - Агуэро”

Ирландиялик собиқ футболчи Рой Кин “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” учрашувидан сўнг, ўз фикрларини билдирди.

“Биламан, улар эгаллашни истаган бошқа ўринлар ҳам бор эди. Ҳужумчилардаги камчиликлар учун ўзларидан бошқа ҳеч ким айбдор эмас. Сиз чуқур кучга эга бўлишингиз керак, айниқса, барча асосий совринлар учун курашишингиз кутилаётган бўлса. Бу йил “Манчестер Сити” лигада ғолиб чиқишига кўзим етмаяпти".

Ҳужумчи Габриэл Жезус "Ливерпуль" га қарши ўйинда гол урган бўлса-да, Кин Гвардиоланинг асосий етакчиси Aгуэро эканига ишонади ва аргентиналик футболчининг жисмоний тайёргарлигини асосий муаммо, деб ҳисоблайди.

"Ўйлашимча, "Сити" учун катта ташвиш - уларнинг ҳар доим ажойиб кўринишлари ва аксарият ўйинларни назорат қилишларида. Аммо дарвоза томон таҳдид ва голлар етишмайди", - дейди Кин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)