Рой Кин Рубен Аморимнинг фаолиятига шубҳа билан қарамоқда
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида ўз фикрларини билдирди. Португалиялик мутахассис "қизил иблислар"ни иккинчи мавсумини бошқармоқда. Айни пайтда манкунианлар Англия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.
"Мен Аморимга тўлиқ ишонч билдиролмайман. У тўлиқ тайёргарлик даврини ўтказди, унга янги футболчилар олиб берилди, жамоа халқаро мусобақаларда қатнашмаяпти. Шунга қарамай, натижалар ҳали ҳам қониқарли эмас. Биз ҳалигача кутаяпмиз. Илгариги саволлар ўша-ўша қолмоқда. Гап кучли тўртликка кириш ҳақида кетяпти, аммо ҳозир жамоа бунга тайёр эмас", — деди Рой Кин "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан.



Фикрлар