Рўзиқул Бердиев: 10 киши қолган "Қизилқум" билан дуранг натижа - бизни қониқтирмайди

TIGGO 2 PRO

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда “Қизилқум” устунлик қилиб турганди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Ўйлашимча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди. Бу дуранг бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди", - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
14/09/2019 23:32
Usha kuni. Dinama bilan uyinga ham oldinki uyinlarga ham. Mazgavoy qanaqa tup oshirib uynadi. nimaga shu bolani quymaysiz. ochigi. Sastav kuchli hozir Nasafka shunchaki. notugri uyinchila notugri tochkalarga harakat qildi. urta Akmal Sardor Aziz. uchchalasi uynasin. kurasiz. uyinni. ochigi shu yil keraksiz joyga keraksiz. ratatsiya. va achko. yuqotapsiz. bulmasa ula ikkinchi taym. bir kishi kam. serazi. Oybekni tashlang edi. qisqasi. har safar. bizaga. bosim yuq fazifa yuq deb. keraksiz. achko ulashib yuribsiz.
Shaxboz Bekmurodov
14/09/2019 22:56
Ro‘ziqul sharmanda yutishimiz kerek edi