Рўзиқул Бердиев 500 млн сўм билан тақдирланди, футболчиларга медалларни вилоят ҳокими топширди - "Насаф" ва "Севинч" аъзолари учун махсус тадбир ташкил этилди (фото)

2022 йил ҳам якунланиб, 2023 йил эшик қоқмоқда. Жорий мавсум “Насаф” футбол клуби тарихида ўчмас из қолдирди десак муболаға бўлмайди.

“Аждарлар” 2022 йилги футбол мавсумида ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон Суперлигасида ўн биринчи бор бронза медалларини ҳамда учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2023 гуруҳ босқичида ҳам иштирок этади.

“Севинч” аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз шоҳсупасига қайтди ва олтин “дубль” қайд этди. “Севинч” жамоаси ҳам 2023 йилги футбол мавсумида халқаро майдонда тўп суради.

Бугун ҳар иккала жамоани жорий футбол мавсумида қўлга киритган ютуқлари эътироф этилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, сектор раҳбарлари, клуб ҳомийлари, нуронийлар ва мухлислар иштирок этишди.

photo_2022-12-14_19-29-54

photo_2022-12-14_19-29-55

photo_2022-12-14_19-29-55 (2)

photo_2022-12-14_19-29-56

photo_2022-12-14_19-29-57 (2)

 

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
15/12/2022 06:58
Муносиб иш қилган эди. Қутлуғ бўлсин.