Рўзиқул Бердиев 6 очколик ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ 6-тури доирасида "Ал-Веҳдат"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳс олдидан иккала жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.
Қуйида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
- Ассалому алайкум барчага. Биз мақсадга жуда ҳам яқинмиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Шунинг учун эртанги ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан майдонда тўп тепамиз.
- Йигитлар билан гаплашдим. Уларнинг асосий мақсади кейинги босқичга чиқиш эди. Бунга жуда ҳам яқин турибмиз. Уларда ҳеч қандай босим ва ҳаяжон йўқ.
"Ал-Веҳдат" "Насаф" каби очиқ ўйин кўрсатади. Бу "аждарлар" учун қанчалик қулай?
- Тўғри айтдингиз. "Насаф" ва "Ал-Веҳдат"нинг ўхшаш томонлари бор. Икки жамоада ҳам юлдуз футболчи йўқ. Улар анча курашувчан ва жисмонан яхши ҳолатдаги жамоа. Эртанги ўйин қизиқ бўлади. Ғалаба қозониш осон бўлмайди. Шунингдек, "Ал-Веҳдат" таркибидаги футболчилар бир-бири билан анча йиллардан бери бирга тўп тепмоқда ва улар бир-бирларини майдонда яхши тушинишади. Бироқ биз бу жамоани етарлича ўргандик ва эртанги учрашувга тўлиқ тайёрмиз.
Фикрлар