Рўзиқул Бердиев: Бундай қилиш керак эмас, "Пахтакор" ҳакам ёрдамисиз ҳам ғалаба қозона олади
"Ҳакамларнинг қарорини кўриб чиқмоқчимиз. Бундай ўйинлар учун юқори даражадаги ҳакамлар керак ва рефери ўйинни бузиб қўйди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик, аммо иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириб, гол киритдик.
Операторларнинг айтишича, гол киритилган вазиятда Бикмаев офсайдда қолган эди ва бу вазиятни қайта кўриб чиқиш керак.
Бугун қарши ҳужумда ўйин ташкил этишни режалаштирган эдик ва дастлабки бўлимда бу борада оқсадик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик ва бу ўз самарасини берди. Баҳс сўнггида «Пахтакор» устунликка эга бўлди.
Жамоамиз ёш футболчилардан иборат ва бугунги ўйиндан сўнг футболчилар ечиниш хонасида йиғлашаётган эди. Бундай қилиш керак эмас. «Пахтакор» ҳакамнинг ёрдамисиз ҳам ғалаба қозона олади.
Азиз Ғаниев таркибга қайтган. Ҳозир жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори даражада эмас ва яна 1 ой ичида ўзининг оптимал формасига киради. Муҳитдиновда ҳам ҳудди шундай ҳолат. Кенжабоевнинг аҳволини эса шифокорлар билан гаплашганимдан сўнг биламан", - деди Бердиев.
Фикрлар
Ғалабани кеча Насаф қўлга киритди
Hakamga va oʼyinga tasir qiladiganlarga Hudoni oʼzi kifoya qisin