Рўзиқул Бердиев Эронга 20 футболчини олиб кетди
Ads

Ўзингизга маълум, Қаршининг “Насаф” клуби 13 февраль сешанба куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида, ОЧЛ-2018 1-тур учрашувини ўтказади.

Клуб бугун эрта тонгда Тошкент-Истанбул-Теҳрон ҳаво йўналиши орқали Эронга жўнаб кетди.

Клуб делегацияси 34 кишидан иборат, жумладан, Эронга 20 нафар футболчи йўл олди.

Мураббийлар 11 февраль куни кечки пайт Теҳронда машғулот ўтказишни ҳам режалаштирган.

12 февраль душанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

“Персеполис” - “Насаф” учрашуви 13 феврал куни, Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Минбар

Барча блоглар