Рўзиқул Бердиев: "Етакчи футболчиларнинг кетганлиги барибир ўз сўзини айтмоқда"
Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якун топди.
"Аждарлар"нинг икки голи Жавоҳир Сидиқов ва Ҳусниддин Алиқулов томонидан киритилди. Яйпанликларнинг ягона голи Қувондиқ Рўзиев номига қайд этилди.
Учрашув якунланнгач, қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этдива ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қаршига келган жамоалар кўпроқ ҳимояланиб, вақтни чўзиш орқали темпни туширишга ҳаракат қилмоқда. Иккинчи таймда кўпроқ ҳаркат қилдик ва шунинг эвазига ғалабани қўлга киритдик. Ҳар доим шундай ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, лекин рақибларнинг темпни туширишга бўлган уринишлари сабаб бизга қийин бўлмоқда.
Сидиқов катта ишни бажармоқда. Беллашув сўнггида узун паслар билан ўйнадик ва шу сабаб уни захирага олдим. Абдураҳимов жароҳатидан тўлиқ тикланмагани сабаб қайдномадан ўрин олмади. Етакчи футболчиларнинг кетганлиги барибир ўз сўзини айтмоқда. Қолаверса, Станоевич ва Лиманинг йўқлиги ҳам стандарт вазиятларда жуда сезиляпти. Баҳром ва Круз тез орада сафга қайтади. Марконинг қайтишини эса яна 1-2 ой кутамиз.
Муҳаммаджон Раҳимов Тожикистон чемпионатидан келиб қўшилди. Албатта, бунда лиганинг савиясида катта фарқ бор. Унга озгина вақт керак бўлади", – деди Бердиев.
Фикрлар