
Рўзиқул Бердиев жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига қандай изоҳ берди?
“Динамо” – “Насаф” (0:4) ўртасидаги баҳсдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Динамо” жамоаси ўйинни яхши бошлади. Узоқдан зарбалар, бурчакдан тўп оширишлар орқали фаол ҳаракат қилдилар. 10-15 дақиқадан кейин ўйинни ўз назоратимизга олдик. Гол урган вазиятда йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Ўйлаган комбинациямиз қарши ҳужумда яхши амалга ошди. Ўйлайманки, биринчи голдан кейин назорат биз томонга ўтди. Жамоамиз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади.
Имкон қадар “Навбаҳор” билан ўйиндаги вазиятдан чиқишга ҳаракат қилдик. Бу нарса албатта таъсир қилди. Аммо олдинда ўйинлар ҳам, вақтимиз ҳам кўп. Ўтган ўйинларни эсда чиқариб, олдинга интилиш керак. Ўйлайманки, бугунги ғалаба йигитларга руҳий тарафдан асқотади, - дейди Бердиев.
Фикрлар