Рўзиқул Бердиев: Жасур Ҳасанов ишончни оқлади
Ads

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугунги ўйинда асосий мақсадимиз ярим финалга чиқиш эди. Бу билан жамоамиз мухлислари ва футболчиларимизни табриклайман. Бугун жанговор руҳдаги ўйин бўлди. Мезбонларнинг 2:0д ан кейин олдинга ўтиб кетишлари бизга қўл келди. Қарши ҳужумда иккита гол урдик.

Бугун жамоамизга янги қабул қилинган футболчилар яхши ўйнашди. Жасур Ҳасанов захирадан майдонга тушиб, ўзига билдирилган ишончни оқлади", - деб айтиб ўтди қаршиликлар устози.

Минбар

Барча блоглар