Рўзиқул Бердиев: Легионер ҳужумчи олишда имкониятимиз чекланган
Ads

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали дастлабки учрашуви якунлангач, ўйин якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Ўйинни ўзингиз кўрдиларингиз, ҳимояда биз қўпол хатоларга йўл қўйдик. Оқибатда дарвозамиздан учта тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив”  жамоасининг кучли тарафларини футболчиларимизга кўп тушунтирган эдик, рақибимиз стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланишини уқтирган эдик. Афсуски шундай вазиятларда диққатимизни йўқотдик. Кураш давом этади, финалга чиқишга имкониятимиз бор. Умид қиламизки, футболчиларимиз Қаршидаги жавоб учрашувида, ўз мухлислари кўз ўнгида охиригача курашади. Бугунги ягона урган голимиз, қайсидир маънода бизга ишонч бағишлади.

Жамоамиз таркибига хорижлик футболчи қўшиб олиш мақсадимиз бор эди. Бу амалга ошмади. Кучли легионер ҳужумчиини олишга имкониятимиз чекланган. Бизга таклиф этилаётган ўйинчилар эса қониқтирмади. Легионер футболчи олишда адашмаслигимиз керак", - деб айтиб ўтди Рўзиқул Бердиев.