Рўзиқул Бердиев: "Мавсумдаги энг оғир ўйинимизни ўтказдик"

  • 9 апрель, 2023, 21:34
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сурхон” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мавсумдаги энг оғир ўйинимизни ўтказдик. Учинчи беллашувдир-ки, рақибга имконият қолдиряпмиз. Бундай бўлиши керак эмас. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик.

“Сурхон” бугун узун паслар ёрдамида Нимелини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Жамоа олдинги учрашувларда бундай ҳаракат қилмаган эди. Ҳимоячилар либериялик ҳужумчини ўтказиб юборишди, шундай бўлса-да, асосийси ғалаба қозондик”, – деди Бердиев.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!