Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг энг асосий камчилиги, "Пахтакор", чемпионатдаги рақобат ва Улуғбек Бақоев ҳақида

Суперлига 25-тур “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Беллашув куршларга бой бўлди. "Сўғдиёна" жамоаси натижа учун ҳаракат қилди. Улар асосан узун узатмаларга асосланишди. Йигитларимиз эса рақибнинг узатмаларига биринчи бўлиб етиб келишга эришишди. Лекин ҳисобда олдинга бораётган бўлсак-да, рақибимиз иккита вазиятдан бирини голга айлантирди. Яна бир имкониятдан фойдалана билмади. Мана шу вазиятларда эътиборни йўқотдик. Ўйлашимча, беллашув дуранга мос бўлди. Лекин иккала жамоадан бири ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Чунки иккинчи тайм бошида бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Умуман ўйинларда ҳужумдаги вазиятлардан фойдаланишда оқсаябмиз. Буни бугун ўйинда ҳам “Пахтакор” билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар. Бу эса бугун бизнинг энг катта муаммоимиз бўлди. Биз қарши ҳужумларда бундан ҳам кескин ҳаракат қилишимиз керак эди. “Сўғдиёна” жамоаси кўпроқ ҳужумга эътибор бериб ўйнади. Қарши ҳужумда бўш зоналар қолдирган эди. Ҳужумчилармиз эса бу имкониятлардан унумли фойдаланишмади.

Жамоага Улуғбек Бақоев келгандан сўнг жамоанинг ҳарактери анча ўсди. Буни жамоа ўйнларида ҳам кўришимиз мумкин. Улуғбек Бақоевни ўзини ҳам яхши биламан. Жамоага ҳарактер бера оладиган мураббий. Бу эса жамоани руҳий тайёрлашда анча фойда берди. Бақоев жамоага келгандан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси жонланди десак бўлади. Жиззах жамоаси ҳар бир ўйинда курашаябди. Жамоа чиройли, мазмунли ўйин кўрсатмаётгандир аммо энг муҳими натижа учун ҳаракат қилишини эътиборга олсак жамоа анча шакилланди.

Майдон сифати ҳақида гапирадиган бўлсак, яхши майдонлар бўлиши шарт. Кўп жойларда гувоҳи бўлаябмиз майдонлар талаб даражасида эмас. Лекин ўйинлар даражаси ўсганлигини нимага қараб айтса бўлади? Чемпионат кутилмаган натижаларга бой бўлди. Майли, “Пахтакор” жамоаси ҳаммадан илгарилаб кетди. Буни тушунса бўлади. Улар ҳар тарафлама кучли. Мана охирги тургача учинчи ўрин учун кураш давом этмоқда. Мана ҳозиргача элитани ким тарк этиши номаълум. Буларнинг ҳаммаси охирги турга келиб ҳал бўлиши ҳали кузатилмаган эди, - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтиер Бобоев
28/11/2019 14:06
Рузикул Бердиевга олтин туп. Мурабийлиги у.н Кашкадаре Ахли сиз б.н фахрланамиз. Олга Насаф
Sardor Asrarov
28/11/2019 23:40
Hurmatli Ruziqul aka siz Жамоа чиройли, мазмунли ўйин кўрсатмаётгандир аммо энг муҳими натижа учун ҳаракат қилишини эътиборга олсак жамоа анча шакилланди.deb aytibsiz Sug'diyonani,aka kechagi uyinda hafa bulmanggu sizni uyinchilarizdan chiroyli uyin kursatishdi Sug'diyona uyinchilar aka urilgan golga kelsak takror va takror kuring aka uyinchilariz qanday gol urganini ozgina haqiqatam kerak
&
JASUR3838
28/11/2019 22:11
Ruziqul aka bizga ligionir kirak zur bulsin yoshlani oldida olib yuradigan bollaga gap yu bu yil shu bolla chimpionatni titratadi hali omad nasafga
&
Surxon turon
28/11/2019 12:46
Тупир лига
&
Fc Bukhara
28/11/2019 11:43
Gap yöq zör mutaxasis ruziqul akaga omad.bushashmang