Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг йирик ғалабаси ва Ойбек Бозоровнинг жароҳати ҳақида гапирди

Бугун Суперлиганинг 4-турида “Насаф” ўз майдонида “Турон”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Авваламбор, мавсумдаги биринчи ғалаба билан мухлисларимизни табриклаймиз. Биз ҳар доим сифатли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан олдин йигитларга бугунги рақибмиз асосан ҳимоявий ўйин ташкил этиши ва бу орқали бизни асабийлаштириши мумкинлигини айтгандик. Шу сабабли, футболчиларга асабийлашмасдан, ўз ўйинимизни кўрсатиш бўйича кўрсатма бергандик. Буни йигитларимиз амалда яхши бажаришди. Асосийси, ўйинга бўлган руҳий тайёргарлик яхши бўлди.

Рақиб дастлабки 20-25 дақиқа яхши қаршилик кўрсатди. Аммо биринчи голдан сўнг, устунлик тўлиқ биз томонда бўлди. Шундан сўнг, йигитларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлади.

Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги ўйинларда бизга керак. Ҳозир жароҳат қай даражада жиддий эканини шифокорлар билан гаплашамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!